Shrift o'lchami Rang Rasm

Рамазон – меҳр-саховат ойи! “ДИЁР” ТЎЙХОНАСИДА ИФТОРЛИК ДАСТУРХОНИ ЁЗИЛДИ

×

 2023-04-13 21:02:21    213

PDF yuklash
Chop etish


Президентимиз ташаббуси билан Муборак Рамазон ойида бутун республикамизда бўлгани каби Марғилон шаҳридаги маҳаллаларда ҳам халқимизнинг розилигини олиш, инсонлар ўртасида хайру саховат ва меҳр-муҳаббат ришталарини янада мустаҳкамлаш мақсадида эзгу ва хайрли ишлар амалга оширилмоқда.
Хусусан ўтган ўн беш кун давомида шаҳримиздаги муҳташам тўйхоналарда “Янги Ўзбекистон Конституцияси давлат бирлиги рамзи” шиори остида ифторлик дастурхонлари ёзилди. Ушбу хайрия тадбирларида шаҳримиздаги маҳалла фуқаролар йиғинларида истиқомат қилиб келаётган “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”га киритилган кам таъминланган, эҳтиёжманд, ногиронлиги бор бўлган  10 минг нафардан зиёд фуқаролар иштирок этишди. 
Бугунги ифторлик тадбирида эса шаҳримиздаги  “Наврўз”, “Юксалиш” ҳамда "Янги обод" маҳаллаларида яшовчи аҳоли вакиллари тўкин дастурхон атрофида жам бўлдилар.  
Ушбу хайрия тадбирлари шаҳар ҳокимлиги ва  “Маҳалла” хайрия жамоат фонди шаҳар бўлинмаси томонидан ўтказилди. 
Ифторлик тадбирида Олий Мажлис Сенати аъзоси Манзура Салимова ҳам иштирок этиб аҳоли вакиллари ва нуронийлар билан бир дастурхон атрофида юртимизга тинчлик, оилаларимизга тотувлик, рўзғоримизга қут-барака тилаб дуога қўл очишди.