Shrift o'lchami Rang Rasm

ИФТОРЛИК ТАДБИРЛАРИ ДАВОМ ЭТМОҚДА

×

 2023-04-06 20:34:38    190

PDF yuklash
Chop etish


Мана бир неча кунки, Президентимиз ташаббуси билан муборак Рамазон ойида инсонлар ўртасида хайру саховат ва меҳр-муҳаббат ришталарини янада мустаҳкамлаш мақсадида шаҳримиздаги маҳаллалар томонидан ифторлик дастурхонлари ёзилмоқда.

Хусусан бугун ҳам шаҳримиздаги “Узунҳовуз”, “Ватан”, “Увайсий” ҳамда "Ўрда таги" маҳаллаларида яшовчи “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”га киритилган 500 нафардан зиёд кам таъминланган, эҳтиёжманд, ногиронлиги бор бўлган фуқаролар жам бўлган ушбу хайрия тадбири шаҳар ҳокимлиги ва  “Маҳалла” хайрия жамоат фонди шаҳар бўлинмаси томонидан ўтказилди. 

Файзли дастурхон атрофида кечган суҳбат жараёнида “Фурқон” масжиди имом хатиби Ҳамдам домла Мўминов  рамазон ойининг фазилатлари, шукроналик, одамларнинг бир-бирига меҳр-оқибати мустаҳкамланиб бораётгани ҳақида тўхталиб ўтди.

Ифторлик тадбири якунида нуронийлар юртимизга тинчлик, оилаларимизга тотувлик, рўзғоримизга қут-барака тилаб дуога қўл очишди.

Бу каби ифторликлар шаҳардаги ҳар бир маҳаллаларда давом этмоқда.