Shrift o'lchami Rang Rasm

“Конституция-мустақиллигимиз тузуги, кишининг барча эҳтиёжларига унда жавоб бор”

×

 2023-04-03 17:35:28    306

PDF yuklash
Chop etish


Жиноят ишлари бўйича Марғилон шаҳар судининг судьяси Ш.Каримов томонидан “Зухро” маҳалла фуқаролар йиғини биносида “Конституция – ислоҳотларнинг муҳим пойдевори” мавзусида давра суҳбати ўтказилди.

Унда, судья Ш.Каримов сўзга чиқиб, Конституция – эркин ва фаровон ҳаётимиз, мамлакатимизни янада тараққий эттиришнинг мустаҳкам пойдевори экани, янгиланаётган Конституция лойиҳасидаги эътиборга молик айрим нормалар мазмун-моҳияти ва фуқароларнинг ҳуқуқий ҳимояси хусусида кенг жамоатчиликка батафсил тушунтиришлар берди, шунингдек, Ўзбекистон Республикасида чақалоқлар ва болалар савдоси билан боғлиқ жиноий ҳолатларни олдини олиш, ва бу иллатга сабаб бўлаётган асосий омилларни таъкидлаб ўтди.

Тадбир доирасида билдирилган фикр ва мулохазалар, қолаверса янги қабул қилиб келинаётган қонунлар мазмун-моҳияти содда тилда тушунтирилиши иштирокчиларга манзур бўлди.