Shrift o'lchami Rang Rasm

ТИББИЙ КЎРИК

×

 2023-04-01 16:58:41    246

PDF yuklash
Chop etish


Марғилон шаҳридаги “Ижодкорлар боғи” майдонида ҳудуддаги маҳалла фуқаролар йиғинларида истиқомат қилувчи фуқаролар учун тиббий кўрик ташкил этилди.

Беморларнинг узоғини яқин қилиш, уларга қулайликлар яратиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан ташкил этилган ушбу тиббий текширув давомида аҳоли вакиллари пойтахтдан ташриф буюрган ҳамда вилоятимиздаги 19 турдаги малакали  шифокорларнинг кўригидан ўтиб, кўчма рентген аппарати, УЗИ, ЭКГ текширувида ўз соғлиқларини назорат ўтказдилар.

- Анчадан бери ошқозоним безовта қилиб турарди. Мана бугун яшаш ҳудудимизда малакали шифокорларнинг тиббий кўригидан ўтяпман, - дейди бемор Раъно Акрамова. - Тегишли маслаҳатларни олдим. Мен бундан мамнунман, шундай шароитларни яратиб бераётган мутасадди раҳбарларга ўз миннатдорчилигимни билдираман.