Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
“Наврўз” маҳалласидаги 150 дан зиёд хонадонларнинг электр таъминоти яхшиланмоқда
2023-03-31 18:01:37 219
Марғилон шаҳридаги “Наврўз” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "2022-2023 йилларда маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига мувофиқ электр тармоқларини янгилаш ишлари олиб борилмоқда.
Лойиҳага кўра, шу кунгача 89 дона янги темир-бетон ҳудудга олиб келиб ўрнатилди. Мутахассислар томонидан 2,0 км узунликда 0,4-10 кВли янги электр узатиш тармоғини қуриш ишлари якунига етказилди.
Бундан ташқари маҳалладаги мавжуд трансформатор пунктини юкини енгиллатиш мақсадида қўшимча бир дона янги трансформатор пункти ўрнатилди.
Бунинг натижасида маҳалланинг 150 дан хонадонининг электр таъминоти яхшиланмоқда.
Aйни вақтда янги ўрнатилган трансформатор пунктини якуний монтаж қилиш ишлари бажарилмоқда.