Shrift o'lchami Rang Rasm

Олтинчи чақириқ халқ депутатлари Марғилон шаҳар Кенгашининг навбатдаги 67-сессияси ўтказилди

×

 2023-03-30 11:45:39    223

PDF yuklash
Chop etish


Унда шаҳар ҳокимининг тегишли ўринбосарлари, сектор раҳбарлари, кун тартибига киритилган масалаларга алоқадор давлат ва жамоат ташкилотлари раҳбарлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди. 
Сессия ишига шаҳар ҳокими, Халқ депутатлари шаҳар Кенгаши раиси А.Зиявитдинов раислик қилди.
Сессия кун тартибида қуйидаги масалалар кўриб чиқилди:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 25 октабрдаги “2022–2023 йилларда маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-408-сонли қарори ижроси бўйича амалга оширилаётган ишлар тўғрисида;
2. Референдум ўтказувчи участка комиссиялари таркибига номзодларни тавсия этиш тўғрисида;
3. Шаҳарда оилавий тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш марказлари билан биргаликда дастурлар ижросини, шу жумладан ажратилган кредитлар самарадорлигини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар тўғрисида;
4. “Географик обектларнинг номлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2012-йил 16-октябрдаги 295-сон қарорига мувофиқ Марғилон шаҳрига бошқа туманлардан ўтган номсиз кўчаларга ном бериш ва номи такрорий бўлган кўчаларни қайта номлаш борасида амалга оширилган ишлар тўғрисида шаҳар ҳокимининг маслаҳатчиси У.Махмудов ҳисоботи ва бошқа масалалар. 
Ушбу масалалар юзасидан тегишли мутасадди раҳбарларнинг ҳисоботлари тингланди. 
Сессия якунида кун тартибидаги масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.