Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
МИЛЛИЙ ЛИБОСЛАРИМИЗ ҚАДРИЯТИМИЗ БЕЗАГИ
2023-03-28 13:39:18 227
Марғилон шаҳридаги “Олтин ипак карвонсаройи” туристик марказида Бош прокуратура ҳаада шаҳар ҳокимлиги ташаббуси билан “Миллий либосларимиз қадриятимиз безаги” мавзусида маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди.
Тадбирнинг тантанали очилиш маросимида бош прокурор ўринбосари Светлана Артикова, Осиё рамзи дизайнерлар уюшмаси раиси Холида Комилова, Маданий мерослар агентлиги директори ўринбосари, академик Турсунали Қўзиев, Ўзбекистон ислом сивилизацияси маркази директори Шоазим Минаваров ҳамда шаҳар ҳокими Адҳам Зиявитдиновлар сўз олиб, Марғилонда миллий ҳунармандчиликнинг ривожланиш тарихи, атлас ва адрас каби миллий матоларнинг яратилиши, шунингдек, хотин-қизларни ижтимоий-иқтисодий қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилаётган ишлар, шаҳарда туғилиб ўсган машҳур аёллар ва уларнинг ибратли турмуш тарзи ҳақида тўхталиб ўтишди.
Шундан сўнг Марғилоннинг лобару дилбар Кумуш қизлари томонидан камалак рангларида товланувчи миллий матолардан яратилган либослар кўргазмаси намойиш этилди.
Шу билан бирга тадбирда ишсиз ва “Аёллар дафтари”да турган аёллар шаҳардаги мавжуд тадбиркорлик субъектларидаги бўш иш ўринлари ва ишлаб чиқариш намуналари билан таништирилиб, 11 нафар хотин-қизларга ишга жойлашиш учун йўлланмалар берилди.
Шаҳар Маданият маркази санъаткорлари ижросида янграган куй ва қўшиқлар тадбир иштирокчиларига кўтаринки кайфият улашди.