Shrift o'lchami Rang Rasm

Cайёр суд мажлиси ва давра суҳбати ўтказилди

×

 2023-03-28 09:24:51    287

PDF yuklash
Chop etish


Судлар томонидан янгиланаётган Конституция лойиҳасини аҳолига етказиш тадбирлари давом эттирилмоқда. 

Хусусан, жиноят ишлари бўйича Марғилон шаҳар судининг судьяси Ш.Каримов томонидан Марғилон шаҳридаги Педагогика коллежи биносида сайёр суд мажлиси ва давра суҳбати ўтказилди.

Сайёр судда маҳкумлар жазо турлари учун ўрнатилган тартиб-қоида талабларини бажарган ва меҳнатга ҳалол муносабатда бўлганлиги сабабли, Марғилон шаҳар Пробация бўлимининг тақдимномалари қаноатлантирилиб, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 73-моддасига асосан жазодан муддатидан илгари шартли равишда озод қилинди.

Бундан ташқари, янгиланаётган Конституция лойиҳасидаги эътиборга молик айрим нормалар мазмун-моҳиятини кенг жамоатчиликка батафсил тушунтирлди. Шунингдек, Ўзбекистон Республикасида чақалоқлар ва болалар савдоси билан боғлиқ жиноий ҳолатларни олдини олиш ва унга қарши муросасиз курашиш йўналиши бўйича фикр юритилиб, фуқаролар томонидан берилган саволларга тегишли жавоблар берилди.


Музаффаржон Марахимов,

Жиноят ишлари бўйича

Марғилон шаҳар судининг

раиси