Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Қидирувдаги “Ласетти 2” хатланди
2023-03-11 12:16:02 283
Мажбурий ижро бюросининг Марғилон шаҳар бўлими иш юритувидаги ФИБ Марғилон туманлараро судининг 23.08.2022 йилдаги қарздор У.М.дан ундирувчи АТБ “Капиталбанк” Фарғона филиали фойдасига 59.387.000 сўм кредит қарзини ундириш ҳақидаги ижро ҳужжати бўйича ундирув гаровга қўйилган “Ласетти2” русумли автотранспрт воситасига қаратилган.
Қарздорга ижро ҳужжатидаги талабларни бажариш учун 15 кунлик ихтиёрий муддат берилган бўлсада, қарздор қарзини тўлаш чорасини кўрмаган ва гаров мулки бўлган “Ласетти2” русумли автотранспорт воситаси хатланиб, бюронинг жарима майдонига олиб кирилди
Ҳозирда мазкур хатланган мулк электрон онлайн-аукционга савдога чиқарилмоқда. Автомашинани аукцион савдога чиқариш жараёнида қарздор кредит қарзини тўлашига умид қиламиз
МИБ Марғилон шаҳар бўлими