Shrift o'lchami Rang Rasm

ФУҚАРОЛАР МУРОЖААТИ ДОИМИЙ ЭЪТИБОРДА

×

 2023-03-01 17:39:53    225

PDF yuklash
Chop etish


Марғилон шаҳар ҳокими, 1-сектор раҳбари А.Зиявитдинов томонидан жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари бўйича навбатдаги фуқаролар қабули  ўтказилди.
Мазкур қабулда жами 11 нафар фуқароларнинг мурожаатлари кўриб чиқилди.
Қабул давомида тадбиркорлик, уй-жой, моддий ёрдам, субсидия,  соғлиқни сақлаш, кредит, уй-жой таъмир ва бошқа турли масалалар бўйича мурожаатлар рўйҳатга олиниб, 2 та мурожаат жойида ижобий ҳал этилди, 2 та мурожаат эгасига ҳуқуқий тушунтириш берилди.
Қолган мурожаатларни ўз муддатларида ижросини таъминлаш бўйича тегишли ташкилот ва муассаса раҳбарларига топшириқлар берилди ва ижроси назоратга олинди.