Shrift o'lchami Rang Rasm

Давра-суҳбати «ИБРАТЛИ ҚАЙНОНА»

×

 2023-02-17 15:53:16    250

PDF yuklash
Chop etish


Марғилон шаҳар Оила ва хотин-қизлар бўлими Оқила аёллар ҳаракати билан биргаликда  "Ибратли қайнона"  мавзусида давра суҳбати ўтказилди.
Тадбирда вилоят Оқила аёллар ҳаракати аъзолари М.Ахунжонова, Д.Касимова, Д.Тўхтасиновалар иштирок этишди.
Тадбирда шунингдек, барчага намуна кўрсата олган ибратли оилалар вакиллари, 5-6 нафар келинни бир хонадонда ҳамжиҳатликда ушлаб ўз фарзандидек меҳр кўрсатиб келаётган меҳрибон қайноналар ҳам иштирок этиб, ўзларининг ҳаёт йўлларини ёш келинларга, ажрим ёқасидаги оилаларга ўрнак сифатида гапириб бердилар.
Жумладан, улар ўз сўзларида оиланинг барпо этилишида кимлар ёки нималар муҳим роль ўйнайди, ташқи таъсирлар, бугун янги барпо этилаётган оила ўз мавқеини қанчалик даражада асраб авайламоқда, каби саволларга жавоб бердилар. 
Тадбирда шунингдек, "Қалб нури" ННТ ташкилоти томонидан психологик тренинглар ҳам ўтказилди. 
Давра суҳбати якунида шаҳримиздаги ибратли оилаларга шаҳар хокимлигининг ташаккурнома ва совғалари топширилди.