Shrift o'lchami Rang Rasm

Ҳурматли қарздор фарзандларингиз учун алиментни вақтида тўлашни унутманг?

 2023-02-07 11:21:10    262

PDF yuklash
Chop etish


                                                                                                                                                                                                                                                                                                  Бюронинг Фарғона вилоят бошқармаси томонидан жорий йилнинг январь ойи “Долзарб алимент ойлиги” деб эълон қилиниб, бу соҳадаги ишларни янада жадаллаштириш юзасидан белгиланган чора-тадбирлар асосида ишлар ташкилланди Бунда, жамиятимиз учун муҳим ҳисобланган вояга етмаганларнинг ҳуқуқ-манфаатларини ҳимоялаш, Бюро органлари олдидаги долзарб вазифа бўлган алимент ундирувлари йўналишида мавжуд

Алимент қарздорликларни “давлат ижрочиси-туман-вилоят” кесимида ундирлишини таъминлаш, энг кўп мурожаат қилаётган фуқаролар билан учрашувлар ўтказиш, Бюронинг марказий аппарати томонидан таҳлил асосида юборилган камчиликларни зудлик билан бартараф этиш, амалга оширилган ишлар юзасидан кенг қамровли тарғибот-ташвиқот ишларини жадаллаштириш белгилаб берилган⚡️⚡️Шунга кўра, Бюронинг туман-шаҳар бўлимлари томонидан алимент қарздорликларини ундириш соҳасидаги ишлар самарадорлигини янада ошириш мақсадида масъул идоралар билан биргаликда жорий йилнинг январь ойи давомида вилоятнинг барча туман-шаҳар бўлимларида  фуқароларнинг оммавий сайёр қабуллари ва меҳнат ярмаркалари ташкил этилди

Бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаларида 387 нафар қарздорлар ишга жойлаштирилди ва алимент ундируви қарздорларнинг ойлик иш ҳақларига қаратилди 

Ўтказилган тадбирлар давомида, алимент тўлаш мажбуриятини олган қарздорлар билан олиб борилган тушунтириш ишлари натижасида 439 та ажрашган оилалар яраштирилиб, 501 нафар вояга етмаган фарзандлар оила бағрига қайтарилишига эришилди Шунингдек, 8.270 та ижро ҳужжатлари бўйича қарздорлардан жами 7,0 млрд. сўм алимент пуллари ундирилишига эришилди. Бундан ташқари, жами 2,7 млрд. сўм алимент қарзини тўлашдан бўйин товлаган 296 нафар қарздорларга Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 47.4-моддаси билан маъмурий чора кўрилди  Шу билан бирга, маъмурий чора кўрилгандан тегишли хулоса чиқармай, 61,0 млн. сўм алимент қарзини тўлашдан бўйин товлаб келган 17 нафар қарздорларга Жиноят кодексининг 122-моддаси билан жиноят ишлари қўзғатилди ва дастлабки суриштирув жараёнида қарздорлардан 9,3 млн. сўм алимент қарздорликлари ундирилди.

Шунингдек, 387 нафар қарздорлар ишга жойлаштирилди ва алимент ундируви қарздорларнинг ойлик иш ҳақларига қаратилди. Бюро органлари иш юритувидаги ижро ҳужжатлари бўйича жорий йилнинг январь ойида жами 138 млрд. 601 млн. сўм амалда ундирилиб, “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва  “Ёшлар дафтари” га 7 млрд. 86,9 млн. сўм ўтказилиши таъминланди. Ўтказилган тадбирлар давомида, бу соҳада 109 тадан ортиқ тарғибот тадбирлари ўтказилиб, оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқлар орқали ёритилди

МИБ Фарғона вилоят бошқармаси