Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Бугун шаҳримиздаги "Ипакчи" ҳамда «Ёвқочар» маҳаллаларида жойлашган ётоқхоналарда 100 килограмдан ортиқ ош дамланиб тарқатилди.
2023-01-18 17:33:05 226
Мамлакатимизда кечаётган аномал совуқ об-ҳаво шароитида халқнинг кайфиятини кўтариш мақсадида шаҳримизда хайрли ишлар давом этмоқда.
Жумладан бугун шаҳар ҳокимлиги ҳамда саховатпеша тадбиркорлар томонидан шаҳримиздаги "Ёвқочар" МФЙ, «Туркистон» кўчаси 211-уй ҳамда "Ипакчи" МФЙ ҳудудидаги «Боғчасарой» кўчасида жойлашган 12- ва 14-сонли уйда истиқомат қилиб келаётган кам таъминланган, эҳтиёжманд хонадонлар, ногиронлиги бўлган, ўзгалар ёрдамига муҳтож фуқаролар, якка-ёлғизлар учун катта дошқозонларда 100 килограм ош дамланиб тарқатилди.
Шунингдек, шаҳар ҳокими томонидан фуқароларга ҳозирги аномал совуқ об-ҳаво шароитида қулайлик яратиш мақсадида иссиқ кийим бошлар ҳам туҳфа этилди.
Бундай хайрли тадбирлар Марғилон шаҳридаги маҳаллаларда яна давом этиши режалаштирилган.