Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
ДАВРА СУҲБАТИ
2022-12-03 15:19:30 289
Марғилон шаҳридаги Аблу Али ибн Сино номидаги Тиббиёт техникумида Марғилон туманлараро иқтисодий судининг раиси А.Акбаров, Фуқаролик ишлари бўйича Марғилон туманлараро суди судьяси Ў.Исмоилов, Жиноят ишлари бўйича Марғилон туманлараро иқтисодий суди раиси М.Марахимов ва судьяси Ш.Каримов, техникум ўқитувчилари, шифокорлар ҳамда ўқувчи ёшлар иштирокида давра суҳбати ўтказилди.
Давра сухбатида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 30 йиллигини кенг нишонлаш ҳамда асосий қонунимизнинг ҳаётимиздаги ўрни ва аҳамиятини тарғиб этиш, юртдошларимиз, айниқса, ёшларимиз қалбида қонунга ҳурмат, ватанга меҳр ва садоқат туйғусини кучайтириш, уларнинг ҳуқуқий онги ва маданиятини ошириш тўғрисида сўз борди.
Шунингдек, давра суҳбатида сўз олганлар томонидан Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 2 сентябръ куни қабул қилинган “Хотин-қизларни тайзиқ ва зўравонликдан химоя қилиш тўғрисида”ги ЎРҚ-561-сонли Қонуни мазмун-моҳияти ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 7 мартдаги “Оила ва хотин-қизларни тизимли қўллаб-қувватлашга доир ишларни янада жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони билан 2022-2026 йилларда хотин-қизларнинг мамлакат иқтисодий, сиёсий ва ижтимоий ҳаётининг барча жабҳаларида фаоллигини ошириш бўйича Миллий дастурни 2022-2023 йилларда амалга оширишга қаратилган комплекс чора-тадбирлар режасига асосан хотин-қизлар орасида жиноятчилик ҳамда ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, қонунийлик ва ҳуқуқ-тарғиботни таъминлаш борасида ўз фикр ва мулоҳазаларини билдириб ўтишди.