Shrift o'lchami Rang Rasm

МАРҒИЛОН ШАҲРИДА ЖУРНАЛИСТ ВА БЛОГЕРЛАР УЧУН ПРЕСС-ТУР ВА МАТБУОТ АНЖУМАНИ ЎТКАЗИЛДИ

×

 2022-11-18 19:30:16    260

PDF yuklash
Chop etish


Вилоятдаги оммавий ахборот воситалари ходимлари, ҳокимлик бошқармаларининг Ахборот хизматлари раҳбарлари ҳамда блогерлар даставвал “Марғилон шаҳри ҳудудида қурилиш ва бунёдкорлик соҳасида амалга оширилаётган ишлар самарадорлиги” мавзусида ташкил этилган Матбуот анжуманида шаҳар ҳокими Адҳам Зиявитдинов билан юзма-юз мулоқот олиб бордилар.
Анжуман давомида Марғилон шаҳрида қурилиш, коммуникацияни ривожлантириш, экология ва кўкаламзорлаштириш бўйича 2022 йилнинг 10 ойи давомида бажарилган ишлар ва келгусида амалга ошириладиган вазифалар ҳақида иштирокчиларга батафсил маълумот берилди.
Хусусан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 11 мартдаги ПФ-6186 сонли Фармони доирасида Марғилон шаҳрида 10 та 399 хонадонли уйлар қурилиши бошланди, шундан 6 та 234 хонадонли уйлар фойдаланишга топширилди.
Наврўз МФЙ Айланма йўл мавзеси кўчасида битказилган 2 та 9 қаватли уйларнинг коммуникация тармоқлари якунланди. Ҳудудда яна 2 та 9 қаватли уй қурилиши давом эттирилмоқда.
Реновация дастури асосида Янги Фарғона кўчаси 35-уй манзилдаги эски 2 қаватли 8 хонадонли турар-жой биноси бузилиб, ўрнида 7 қаватли, мансардали замонавий турар-жой комплекси қурилмоқда (Перфект экселлент хаус МЧЖ, 21 хонадон).
Эҳтиёжманд оилалар учун ҳомийлик ҳисобидан 24 хонадонли 4 қаватли турар-жой биноси қурилиши якунланмоқда.
2022 йил Инвестиция дастурига киритилган 6 та объектлардан (39,8 млрд.сўм) 3 таси – 9-мактаб, 21 ва 25-сонли мактабгача таълим ташкилотлари фойдаланишга топширилди, Ал-Фарғоний кўчаси қиёфасини замонавийлаштириш, сув тармоқларини реконструкция қилиш, Эркин Вохидов номидаги Ижодкорлар мактабида янги ўқув бинолари қуриш объектларида ишлар якунига етказилмоқда.
Бундан ташқари, собиқ 2-ИДУМ ўрнида Президент мактаби ташкил этиш мақсадида реконструкция ишлари амалга оширилмоқда. 19-мактабда янги спорт зали биноси қурилмоқда.
2022 йил “Обод маҳалла” дастури доирасида шаҳардаги “Қашқар” ва “Турон” МФЙларга турли манбалардан жами 16,9 млрд.сўм маблағлар ажратилиб, 28-мактаб мукаммал таъмирланди, Туғруқ комплексида эса ҳозирги кунда реконструкция ишлари олиб борилмоқда. 
Қолаверса, 10 та кўчаларга асфальт ёткизилди, 2,7 км сув тармоқлари, 5,7 км электр тармоқлари, 3,4 км оптик толали алоқа линияси тортилди, 2 та трансформатор ўрнатилди, 4 та сув иншооти таъмирланди, яна 1 тасида таъмирлаш ишлари якунланмоқда. 
Матбуот анжуманидан сўнг ОАВ вакиллари учун “Uzwoolentex” корхонасига пресс-тур ташкил этилди. 
 “Uzwoolentex” жун аралашмали мато ишлаб чиқаришга мўлжалланган тўқув фабрикасида 100 дан ортиқ иш ўринлари яратилди. Италия, Германия ва Хитой мамлакатларидан келтирилган илғор технологиялар ёрдамида маҳаллий хомашёлардан сифатли жун ип матолари ишлаб чиқарувчи бу фабрика Марказий Осиёдаги ягона корхона ҳисобланади. Эндиликда “Uzwoolentex”да тўқилган сифатли матолардан “Наримтекс”да замонавий аёллар либосларини тайёрлаш йўлга қўйилди. Ушбу маҳсулотлар дунё бозорида “Molto Caldo” бренди билан машҳур.
Пресс-тур давомида иштирокчилар корхонада ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар ҳамда ишчи ходимлар учун яратилган шарт-шароитларни кўздан кечиришди.