Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Халқ депутатлари Марғилон шаҳар Кенгашининг навбатдаги 61-сессияси бўлиб ўтди
2022-11-10 14:43:06 226
Сессия ишида шаҳар ҳокимининг тегишли ўринбосарлари, сектор раҳбарлари, кун тартибига киритилган масалаларга алоқадор давлат ва жамоат ташкилотлари раҳбарлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди. Сессияни Халқ депутатлари шаҳар Кенгаши депутати Муҳаммаджон Мирзаев олиб борди. Сессия ишида қуйидаги масалалар кўриб чиқилди: 1. “Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили” шаҳар дастурини 2022 йил 9 ойлик ижроси юзасидан амалга оширилган ишлар тўғрисида ҳамда Марғилон шаҳрида “2022 йилда аҳоли бандлигини таъминлаш ва янги иш ўринларини ташкил этиш 2022 йил 9 ойи ижроси бўйича шаҳар ҳокимининг молия иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари О.О.Хомидовнинг ҳисоботи. 2. Марғилон шаҳар бюджетининг 2022 йил 9 ойлик бажарилиши бўйича шаҳар Молия бўлими мудири А.Мастоновнинг ҳисоботи. 3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 6 ноябрдаги “Ўзбекистон янги тараққиёт даврида таълим-тарбия ва илм-фан соҳаларини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6108-сонли Фармони ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 6 ноябрдаги “Таълим-тарбия тизимини янада такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4884-сонли қарори ижросини таъминлаш тўғрисида. 4. Давлат органлари ва ташкилотларининг норма ижодкорлиги ва ҳуқуқни қўллаш амалиёти ҳолати юзасидан Марғилон шаҳар Адлия бўлими бошлиғи М.Хайдаровларнинг ҳисоботлари эшитилди. Сессия якунида кун тартибига киритилган масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.