Shrift o'lchami Rang Rasm

"Кексалар учун саёҳат ойлиги" НУРОНИЙЛАР УЧУН САЁҲАТ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ

×

 2022-11-09 13:51:11    247

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Нуронийларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг турмуш даражасини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида мамлакатимизда 1-30 ноябрь кунлари ўтказилаётган "Кексалар учун саёҳат ойлиги" дастури доирасида Марғилон шаҳрида ҳам бир гуруҳ нуронийлар учун шаҳарнинг турли манзилларига саёҳат уюштирилди. Нуронийларнинг дастлабки саёҳат манзиллари шаҳардаги Ёшлар саноат ва тадбиркорлик зонасида фаолият кўрсатиб келаётган “Мерфен” пойабзал ишлаб чиқариш корхонасига бўлди. Хусусий тадбиркор Равшанбек Собиров бошчилигида фаолияти юритилаётган ушбу ишлаб чиқариш корхонасида ҳозирги кунда 80 нафар хотин-қизларни иш билан таъминланган. Жорий йилнинг ўзида хорижга корхона қарийб 400 минг долларлик маҳсулот экспортини амалга оширди. Навбатдаги манзил “Ҳунармандлар маркази” бўлиб бу ерда нуронийлар атлас ва адрас каби миллий матолар, шунингдек ипак гиламларининг қўл меҳнати орқали тўқилиш жараёнларига гувоҳ бўлдилар. Сўлим “Ижодкорлар боғи”да жойлашган “Нуронийлар маскани”га саёҳатдан сўнг фахрийларимиз шаҳардаги “Миллий таомлар” ошхонасида ташкил этилган тўкин дастурхон атрофида жам бўлдилар. Тадбирда Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги бошқарма бошлиғи ўринбосари Собир Муродов, вилоят Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғи Баҳодир Холиқов ҳамда шаҳар ҳокими Адҳам Зиявитдиновлар сўз олиб, ўзининг узоқ йиллик меҳнат ва ҳаёт тажрибаси билан маҳалла ҳаётида фаоллик кўрсатиб келаётган бир гуруҳ нуронийларга шаҳар ҳокимлигининг ташаккурномаси ҳамда эсдалик совғаларини топширдилар.