Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Президент қарори билан “Ташаббусли бюджет”да ғолиб деб топилмаган 364 та лойиҳа учун 335 миллиард сўм қўшимча маблағ ажратилади.
2022-10-31 15:37:43 216
Бундан Фарғона вилоятига 63 та лойиҳа учун қарийб 60 миллиард сўм йўналтирилади
“Жамоатчилик фикри асосида шакллантириладиган лойиҳаларни молиялаштириш кўламини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори қабул қилинди.
(https://lex.uz/docs/6251478) Қарорга кўра, 2022 йил июль-сентябрь ойларида ўтказилган ташаббусли бюджетлаштириш жараёнларида ҳар бири 2 мингдан ортиқ овоз тўплаган, лекин ғолиб деб топилмаган 364 та лойиҳани амалга ошириш учун қўшимча 335 миллиард сўм маблағ ажратилади.
Лойиҳалар сонининг энг кўпи Фарғона вилоятига тўғри келади. Қарор билан, вилоятимиздаги 63 та лойиҳани молиялаштириш учун 59 миллиард 869 миллион сўм маблағ йўналтирилади.
Fergana.uz (https://fergana.uz/)| Telegram (https://t.me/fvhokimligi) | Facebook (https://www.facebook.com/fvhokimligi) | YouTube (http://youtube.com/Fargonaviloyatihokimligi) | Facebook (https://www.facebook.com/fargonavilhokimi) | Instagram (http://www.instagram.com/fviloyatihokimligi) | Twitter (https://twitter.com/ferghana_uz)