Shrift o'lchami Rang Rasm

Марғилон шаҳрида “Маънавият ва маърифат маскани” биноси фойдаланишга топширилди

×

 2022-10-14 19:00:49    227

PDF yuklash
Chop etish


Шу муносабат билан ташкил этилган тадбирда Республика Маънавият ва маърифат маркази Фарғона вилояти бўлими раҳбари Маъсуджон Сулаймонов, шаҳар ҳокими Адҳам Зиявитдинов, нуронийлар, ёшлар ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.
Марказнинг алвонранг лентаси қирқилиб иштирокчилар марказда яратилган шарт-шароитлар билан танишдилар. 
Тантанали тадбирни Республика Маънавият ва маърифат маркази Фарғона вилояти бўлими раҳбари Маъсуджон Сулаймонов, шаҳар ҳокими Адҳам Зиявитдиновлар табрик сўзи билан очиб, бу каби қулайлик ва имкониятлар маънавий-маърифий соҳани янги босқичга олиб чиқишини, ижодкор ёшлар учун мулоқот майдони бўлганлигини таъкидлашди. 
Таъкидлаш жоизки, ушбу маърифат маскани шаҳар ҳокимлиги томонидан ажарилган 400 миллион сўм маблағ асосида замонавий ва миллий услубда жиҳозланган бўлиб, унда турли танловлар, маънавий-маърифий тадбирлар, ижодий учрашувлар, китоб тақдимотлари ўтказиш учун барча шароитлар яратилган. Тасвирий санъат, мунчоқли безаш каби ўндан ортиқ тўгараклар фаолияти йўлга қўйилди. Ижодий-маданий масалалар бўйича тарғиботчилар, ҳунармандлар учун эса алоҳида хона ажратилган. Анжуманлар залида турли тадбирлар ташкил этиш мумкин.
Икки минг тўрт юздан ортиқ китоб фондига эга кутубхона китобхонлар ихтиёрида. Шунингдек, Ўзбекистон Миллий кутубхонаси ҳамда вилоят Ахборот кутубхона маркази билан ҳамкорликда марказий кутубхонанинг электрон базасига уланувчи QR кодли беш мингтадан зиёд электрон китоблар манзиллари ҳам йўлга қўйилган. 
Бинога кириш қисмида Республикамиз ва вилоятимиз ҳудудларидан етишиб чиққан алломалар, шоир ва ёзувчилар ҳаёти ва фаолияти ҳақида маълумот берувчи композиция жойлаштирилган.
Тадбир давомида шаҳардаги 8-сонли болалар мусиқа ва санъат мактабининг иқтидорли ўқувчилари ҳамда умумтаълим мактабларидаги ижодий-маданий масалалар бўйича тарғиботчилар томонидан тайёрланган кўргазмалар ва бадиий дастур барчада катта таассурот қолдирди.
Марғилон шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати