Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Ўзингизга қулай бўлган ҳудуддан “Online-video” тизимида Бюро раҳбари билан мулоқот қилишингиз мумкин!
2022-10-14 18:59:02 258
Фуқароларимиз мурожаатларини кўриб чиқиш, уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш Мажбурий ижро бюроси органлари олдидаги муҳим вазифалардан биридир!
Аҳоли мурожаатларини қабул қилишда янада қулайлик ва шаффофлик яратиш, муаммоларини тезкорликда ҳал этиш мақсадида, мурожаатлар “Online-video” тизими орқали ҳам қабул қилиш тизими йўлга қўйилди.
Эндиликда, фуқароларимиз ҳар ҳафтанинг шанба куни соат 10-30 дан бошлаб, ўзларига яқин бўлган ёки истаган ҳудуддаги Бюронинг ҳудудий бошқарма ёки бўлимларига бориб, у ерда ташкил этилган “Online-video” тизими орқали, Бюро раҳбарияти билан мулоқот қилиб, фаолиятга доир ҳар қандай масала бўйича мурожаат қилишлари мумкин бўлади.
“Online-video” тизими орқали мурожаат йўллашга тўсқинлик қилиш ҳолатлари ҳақида зудлик билан (71) 207-11-59, 207-11-74 рақамли ишонч телефонига хабар қолдиришингиз мумкин !Қабул қилинган мурожаатлар бўйича қонуний қарор қабул қилиниши таъминланади.“Online-video” мурожаатларда иштироок этган фуқароларимиз бу тизим ҳар томонлама қулайлик яратмоқда.
Фуқароларимиз билан навбатдаги “Online-video” мурожаат жараёнлари жорий йилнинг 15 октябрь кунига белгиланган.