Shrift o'lchami Rang Rasm

Олтинчи чақириқ Халқ депутатлари Марғилон шаҳар Кенгашининг 60-сессияси бўлиб ўтди

×

 2022-10-13 16:31:09    215

PDF yuklash
Chop etish


Сессия ишида шаҳар ҳокимининг тегишли ўринбосарлари, шаҳар сектор раҳбарлари, кун тартибига киритилган масалага алоқадор давлат ва жамоат ташкилотлари раҳбарлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.
Сессияга шаҳар ҳокими, Халқ депутатлари шаҳар Кенгаши раиси Адҳам Зиявитдинов раислик қилди ҳамда олиб борди.
Сессия кун тартибида қуйидаги масалалар кўриб чиқилди:
1. Марғилон шаҳрида “Саховат ва кўмак”, “Аёллар дафтари”, “Ёшлар дафтари” ва “Меҳр дафтари” жамғармалари маблағларининг шаклланиши ва ишлатилиши тўғрисида;
2. Марғилон шаҳрида 4 та сектор томонидан “Темир дафтар” асосида амалга оширилаётган ишлар самарадорлиги ҳақида;
3. 2022 йилни 9 ойи давомида Марғилон шаҳар ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар ва ҳудуддаги ташкилотлар раҳбарлари фаолияти, мурожаатлар билан ишлаш ҳолати тўғрисида;
4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 7 март “Оила ва хотин-қизларни тизимли қўллаб-қувватлашга доир ишларини янада жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-87-сон Фармони ижроси тўғрисида;
5. 2022 йилнинг 9 ойи давомида Марғилон шаҳар ИИБ томонидан ҳуқуқбузарликлар ва жиноятчиликларни олдини олиш, уларга қарши курашиш ҳамда жамоат тартибини сақлаш ва фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш борасида амалга оширилган ишлар тўғрисида;
6. Шаҳар судлар раислари томонидан суднинг фуқаролар ҳуқуқлари ва эркинликларини, шуниндек, корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг ҳуқуқлари ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларини суд йўли билан ҳимоя қилиш борасида 2022 йил йил 9 ойида амалга оширилган ишлар ҳақида;
7. Марғилон шаҳрида “Саховат ва кўмак” жамғармасига тушган маблағлар ҳисобидан ёрдам кўрсатиш тўғрисида.
Юқоридаги масалалар юзасидан шаҳардаги 4 та сектор раҳбарлари ҳамда мутасаддиларнинг ҳисоботлари эшитилди.
Сессия якунида кун тартибидаги масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.