Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
“Кексаларни эъзозлаш, уларга ҳурмат-эҳтиром кўрсатиш — халқимизга хос эзгу фазилат!”
2022-10-03 16:49:46 262
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 26 сентябрдаги тегишли баёнига асосан, жорий йилнинг 3-9 октябрь кунлари “Кексаларни эъзозлаш, уларга ҳурмат-эҳтиром кўрсатиш — халқимизга хос эзгу фазилат” ғояси остида мамлакатимизнинг барча ҳудудларида “Кексалар ҳафталиги” ўтказилиши режалаштирилган эди.
Хусусан Марғилон шаҳрида ҳам маҳалла фуқаролар йиғинлари ташаббуси билан нуронийларни эъзозлаш, уларга иззат-икром кўрсатиш тадбирлари ўтказиб келинмоқда.
Бугун шаҳардаги “Машад” маҳалла фуқаролар йиғини томонидан ана шундай маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди. Тадбирда шаҳар ҳокими иштирок этиб, мамлакатимизда Давлатимиз раҳбари бошчилигида ёши улуғларга кўрсатилаётган ҳурмат ва эътиборни алоҳида таъкидлади.
Тадбир давомида нуронийлар учун шаҳардаги “Пир сиддиқ” зиёратгоҳига экскурсия ташкил этилди. Маҳалланинг ижтимоий ҳаётида фаоллик кўрсатган бир гуруҳ отахонларга ташаккурнома ҳамда эсдалик совғалари тақдим этилди. Бир пиёла чой устида давом этган гурунгда ёши улуғларимиз юртимиз тинчлиги, халқимиз фаровонлиги мангу бўлишини тилаб қўлларини дуога очдилар.
Марғилон шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати