Shrift o'lchami Rang Rasm

19 сентябрь – Бутунжаҳон тозалик куни ОБОДЛИК - КЎНГИЛДАН БОШЛАНАДИ

×

 2022-09-17 12:26:13    234

PDF yuklash
Chop etish


Бутунжаҳон тозалик куни — бу инсоният ўзи яшаб турган ҳудудда тозаликни ўрнатиш ғоясини ифода этади. Бугунги кунга келиб мазкур кун кўнгиллиларнинг бир кун давомида 180 дан ортиқ мамлакатни бир мақсад сари бирлаштирувчи йирик ижтимоий ҳаракати ифодасини топган жараёнга айланди. 
Марғилон шаҳрида ҳам 19 сентябрь – бутун жаҳон тозалик кунига пухта ҳозирлик кўрилди. Ҳар бир техник воситаларга мавзуга доир чақириқлар, шиорлар, эслатмалар ёзилиб, юртдошларимизни атроф-муҳитни озода сақлашга чорланди. 
Эрта тонгдан Марғилон шаҳар ҳокимлиги, шаҳар Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш ҳамда шаҳар Ободонлаштириш бўлимлари билан ҳамкорлигида Экологик акция ташкил этилди. 
Тадбирни шаҳар ҳокими кириш сўзи билан очиб, аслини олганда тозаликни таъминлаш ҳар биримизнинг фуқаролик бурчимиз эканлиги, шундай экан, бу каби эзгу ва хайрли амаллар нафақат, йилнинг айнан бир кунида, балки ҳар куни бажарилиши лозимлиги, шундагина биз яшаётган сайёрада тозалик, озодалик, покизалик ҳукм суришини таъкидлади.
Экоакцияда атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, кўча ва хиёбонлар, аҳоли турар-жойлари, маҳалла ва гузарларни ободонлаштиришга ҳисса қўшиш истагидаги барча ёшдаги кўнгиллилар иштирок этишмоқда.