Shrift o'lchami Rang Rasm

Ижодий учрашув МУҲАММАД АЛИ 80 ёшда!

×

 2022-09-09 17:11:51    240

PDF yuklash
Chop etish


Марғилон шаҳар Мусиқали мақом театрида "Адабиёт кунлари" доирасида халқ ёзувчиси, шоир, таржимон ва олим  Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, "Шуҳрат" медали соҳиби Муҳаммад Алининг 80 йиллик юбилей тадбири ўтказилди. 
Байрамда вилоят ҳокими ўринбосари Файзулло Қосимов, Республика Маънавият ва маърифат маркази вилоят бўлими раҳбари Маъсуджон Сулаймонов, пойтахтдан ташриф буюрган таниқли шоирлар Бекназар Жуманазаров, Ҳумоюн Акбар, Шарқшунослик институти доценти Адҳамбек Алимбеков, адабиёт ихлосмандлари, вилоятимизнинг устоз ижодкорлари ҳамда Эркин Воҳидов номидаги ижод мактаби ўқувчилари иштирок этишди. 
Тантанали тадбир аввалида вилоят ҳокимининг ўринбосари Файзулло Қосимов сўзга чиқиб устоз ижодкор Муҳаммад Алига вилоят ҳокими Хайрулло Бозоровнинг табрик сўзини ўқиб эшиттирди ва адибга ҳокимликнинг қимматбаҳо эсдалик  совғаларини топширди.
Тадбирда сўз олганлар ёзувчи Муҳаммад Али ижоди ва адабий мероси ҳақида фикр билдирар экан, ўзбек адабиётида энг катта ва масъулиятли мавзу – Амир Темур шахсини гавдалантириш, темурийлар тарихи ёритилган роман-эпопея яратишдек улкан ва масъулиятли ишни ғоят маҳорат билан уддалаганлигига алоҳида тўхталишди.
Учрашув давомида ёзувчи ҳаёти ва ижодига бағишланган ҳужжатли фильм намойиш этилди. Унинг қаламига мансуб шеърлар ўқилди.