Shrift o'lchami Rang Rasm

ЎҚУВ-СЕМИНАР

×

 2022-08-16 15:11:54    231

PDF yuklash
Chop etish


Марғилон шаҳар ҳокимлиги мажлислар залида “Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида”ги Қонуннинг мазмун-моҳиятига бағишланган Ўқув-семинар ташкил этилди. 
Семинарда Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Фарғона вилояти филиали масъул ходими Хуршид Икромов, шаҳар Адлия бўлими бошлиғи Мўйдинжон Ҳайдаров, шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари Ойбек Хомидов ҳамда шаҳар ҳокимлиги бўлимлари вакиллари иштирок этишди. 
Йиғилишда сўз олган мутахассислар Қонуннинг асосий мақсади – давлат органлари ва ташкилотларида ходимларни ишга қабул қилиш, уларнинг ҳуқуқлари ва мажбуриятларини хизмат поғоналарида ўстириш мезонларини белгилаш, касбий фаолиятни режалаштириш ва баҳолаш ҳамда барча ходимлар учун тенг ҳуқуқий ҳимоя ва ижтимоий кафолатларни белгиловчи муносабатларни тартибга солишдан иборат эканлигини алоҳида таъкидлаб қатнашчиларга бу борада батафсил маълумолар бериб ўтишди. 
Семинар давомида иштирокчилар Қонунда белгиланган тартиб ва қоидалар, унинг мазмун-моҳияти бўйича ўзларини қизиқтирган саволларга мутахассислардан батафсил жавоблар олишди.