Shrift o'lchami Rang Rasm

Инсон ҳуқуқ ва манфаатлари, қадр-қимматини таъминлаш Янги Ўзбекистоннинг бош мезонидир

×

 2022-06-25 19:21:16    228

PDF yuklash
Chop etish


Таъкидлаш жоизки, халқимиз томонидан берилган таклифлар, шунингдек, "Инсоннинг қадр-қиммати, шаъни ва ғурури бундан буён барча соҳаларда биринчи ўринда туриши керак" деган тамойил асосида берилган таклифлардан келиб чиқиб "Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий қонуни лойиҳаси тайёрланди.
Бугун Марғилон шаҳар ҳокимлиги мажлислар залида ташкил этилган тадбирда айни шу долзарб мавзу кун тартибидаги асосий масала бўлди. 
Тадбирда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Шерзод Рахимов, шаҳар ҳокими Адҳам Зиявитдинов ҳамда шаҳар ҳокимлиги ходимлари иштирок этишди. 
Тадбир шаҳар ҳокими кириш сўзи билан очиб, ҳар бир фуқаро ушбу сиёсий жараёнда фаол иштирок этиб, масалага оид ўз фикрини билдиришга ҳақли эканлигини таъкидлади.
Тадбир давомида сўз олган Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Шерзод Рахимов «Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Конституциявий қонуни лойиҳаси хусусида тўхталар экан, Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясида белгиланган кенг кўламли вазифалар, халқпарвар давлатни барпо этиш, инсон ҳуқуқ ва манфаатлари, қадр-қимматини янада самарали таъминлаш каби мақсадлар мамлакатимиздаги туб ислоҳотларга мос янги конституциявий-ҳуқуқий маконни яратиш заруратини юзага келтираётганлигини айтиб ўтди.
Тадбир давомида шунингдек, шаҳар Адлия бўлими бошлиғи Мўйдинжон Ҳайдаров ҳамда шаҳар ҳокимлиги бош юрисконсулти Каримбай Низамовлар  ҳам  сўзга чиқиб республикамизда “Инсон қадри учун” деган тамойилни амалга ошириш бўйича амалга оширилаётган барча саъй-ҳаракатлар ҳақида гапириб, миллий давлатчилигимиз “инсон-жамият-давлат” принципи асосида мустаҳкамланаётгани ҳар бир фуқарога берилган чексиз имконият самараси эканлигини таъкидладилар.
Тадбир давомида ютримизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, соҳага оид янгиликлар иштирокчиларга тайёрланган слайдар орқали ҳам намойиш этилди.
Бугунги кунда минглаб фуқароларимиз, нуроний ва ёшларимиз, турли миллат вакиллари, ўқитувчилар, тиббиёт ходимлари, тадбиркорлар, фуқаролик жамияти институтлари вакиллари, умуман жонажон Ўзбекистонимиз тақдирига бефарқ бўлмаган юртдошларимиз ўз таклифларини юборишда давом этмоқдалар.
Бир сўз билан айтганда билдирилган таклифларнинг таҳлили халқимизнинг мамлакатда бўлаётган кенг кўламли ўзгаришларга бефарқ эмаслигини, фуқаролар ислоҳотларнинг фаол иштирокчиси бўлишга интилаётганлигини кўрсатмоқда.