Shrift o'lchami Rang Rasm

Жиноятчилик ва оилавий ажримларнинг олдини олиш – долзарб масала!

 2022-06-22 17:05:34    265

PDF yuklash
Chop etish


Марғилон шаҳар Халқ таълими бўлими мажлислар залида Марғилон шаҳар ҳокимлиги Болаларни ҳимоя қилиш шўъбаси, Жиноят ишлари бўйича Марғилон шаҳар суди ҳамда Фуқаролик ишлари бўйича Марғилон туманлараро суди билан ҳамкорликда умумий ўрта таълим мактаблари директорлари иштирокида Ўзбекистон Республикасининг, «Вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликларнинг профилактикаси  тўғрисида»ги, “Васийлик ва хомийлик тўғрисида”ги Қонунлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 9 августдаги ПФ 6275-сонли Фармони ижроси юзасидан йиғилиш ўтказилди.

Йиғилишда шаҳар ҳокимлиги Болаларни химоя қилиш шўъбаси мудири М.Алавитдинов, Жиноят ишлари бўйича Марғилон суди раиси М.Марахимов, Фуқаролик ишлари бўйича Марғилон туманлараро суди раиси С.Акбаров ҳамда ФИБ Марғилон туманлараро суди суьдяси Ў.Исмоиловлар иштирок этишди.

Йиғилишда шаҳарда вояга етмаганлар томонидан содир этилган жиноятчилик ва хуқубузарликларнинг таҳлили, кегусида вояга етмаганлар ўртасида содир этилиши мумкин бўлган жиноятчилик ва хуқуқбузарликни олдини олиш борасида ҳамкорликда қилинадиган ишлар,  болаларнинг хуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, етим болалар ва ота – она қаровисиз қолган болаларга васийлик ва ҳомийлик тайинлаш, 2022-2023 ўқув йилига 1-синфга ўқувчиларни қабул қилишда коррупцияга йўл қўймаслик борасида амалага оширилиши лозим бўлган вазифалар белгилаб олинди.  

Йиғилиш иштирокчилари кун тартибида масалалар юзасидан ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди