Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
“Ҳоким ва ёшлар учрашуви”
2022-05-20 16:10:42 234
“Ҳоким ва ёшлар учрашуви” тадбири шаҳардаги "Дўстлик" маҳалласи ҳудудида истиқомат қилувчи ёшлар иштирокида ўтказилди.
Учрашувда ДХХ Марғилон шаҳар бўлими бошлиғи Ш.Хатамов ҳам иштирок этди.
Шаҳар ҳокими ёшлар билан очиқ мулоқотга киришди. Ташаббускор ёшлар ўзларининг банк кредитлари, бандлик, субсидия асосида тикув машиналари олиш, тадбиркорликни бошлаш учун ер ажратиш каби мурожаатлари, таклифлар ҳамда муаммолари билан шаҳар ҳокимига тўғридан-тўғри мурожаат қилдилар.
Қўйилган масалаларнинг аксарияти жойида ҳал этилди. Кредит олиш ва ишга жойлашиш истагидаги ёшларнинг мурожаатлари билан банк ва бандлик мутасаддилари махсус шуғулланиши юзасидан кўрсатма берилди.
Муддат талаб этилувчи мурожаатларни ўрганиб, ҳал этиш юзасидан шаҳар ҳокими соҳа мутасаддиларига тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берди.