Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
ХОТИРА МУҚАДДАС, ҚАДР – АБАДИЙ!
2022-05-06 20:09:57 246
9 май Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан шаҳарнинг “Оналар боғи” майдони иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари, фронт ортида мардонавор меҳнат билан ибрат ва намуна кўрсатган фидойилар, жамоатчилик вакиллари, таълим муассасаларининг ўқитуви ва ўқувчилари, ўзини мазкур байрамга даҳлдор деб билган юртдошларимиз билан тўлди.
Даставвал майдон марказида янги қад кўтарган “Мотамсаро она ҳайкали”нинг тантанали очилиш маросими ўтказилди.Шаҳар ҳокимлиги, ҳуқуқ ва тарғибот органлари вакиллари, маҳаллалар, мактаб ва коллежлардан ташриф буюрган иштирокчилар хайкал пойига бирин-кетин гулчамбарлар қўйиб, таъзим бажо келтиришди.
Шундан сўнг шаҳар ҳокими Адҳамжон Зиявитдинов йиғилганларни умумхалқ байрами билан қутлаб жангоҳларда қаҳрамонлик ва жасорат намуналарини кўрсатган марғилонликлар, шунингдек, асл Марғилон фарзанди Бобуржон Ғаниев хотирасини фахр ила ёдга олди.
Шунингдек, фронт ортида меҳнат қилган 52 нафар марғилонлик ҳамон сафда, ҳунармандлар шаҳрининг ижтимоий-сиёсий ҳаётида фаол иштирок этаётганлигини қайд этди.
Байрам тадбири давомида “Хотира муқаддас, қадр – абадий!” шиорини мадҳ этувчи куй ва қўшиқлар ҳамда саҳна кўринишлари намойиш этилди.
Бир сўз билан айтганда, Хотира нафақат ўтмишни унутмасликни, балки бугунги тинч ва осойишта ҳаётимизнинг қадрига етишни, шукрона келтириш ва эртанги кунга ишонч билан яшашга чоғлайди.