Shrift o'lchami Rang Rasm

#Марғилон_шаҳри“Китобхонлик_ҳафталиги”

×

 2022-04-18 17:15:25    224

PDF yuklash
Chop etish


Жорий йилнинг 18-23 апрель кунлари мамлакатимиз миқёсида ўтказиладиган «Китобхонлик ҳафталиги» доирасида Марғилон шаҳридаги 9-болалар мусиқа ва санъат мактабида “Кутубхона илм-маърифат маскани” деб номланган маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди.
Тадбирни шаҳар ҳокими ўринбосари Азизбек Абдулааев кириш сўзи билан очиб кейинги йилларда китобхонликни юксалтириш йўлидаги қатор тизимли ишлар самараси бу борада эришилаётган ютуқларда акс эта бошлаганини алоҳида эътироф этди. 
Дарҳақиқат, икки йилдирки, кўтаринки руҳда ташкил этилаётган “Китобхонлик ҳафталиги” ҳам яқин келажакда маъанавий тадбирга айланиб, йилдан йилга янги қиёфа касб этиб бормоқда.
 Зеро, 2022- 2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясида аҳолига ахборот-кутубхона хизматини кўрсатишни янада ривожлантириш, китобхонликни кенг оммалаштириш ҳамда “Китобсевар миллат” умуммиллий ғоясини рўёбга чиқариш мақсади назарда тутилган.
Ҳафталик давомида шаҳардаги таълим муассасаларида китоб тақдимотлари, адабий мулоқот ҳамда учрашувлар, давра суҳбатлари, маърифий тадбирлар ва бошқа кўплаб қизиқарли лойиҳалар ташкилланиши режалаштирилган.