Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
МАРҒИЛОН ШАҲРИДА ЖУРНАЛИСТ ВА БЛОГЕРЛАР УЧУН ПРЕСС-ТУР ВА МАТБУОТ АНЖУМАНИ ЎТКАЗИЛДИ
2022-03-30 21:44:38 230
Вилоятдаги оммавий ахборот воситалари ходимлари, ҳокимлик бошқармаларининг Ахборот хизматлари раҳбарлари ҳамда блогерлар даставвал шаҳардаги “Тут таги” маҳалла фуқаролар йиғинида ўтказилган “Ассалом Наврўз!” байрам тадбирида иштирок этишди.
Баҳорий байрам тадбири дастури доирасида уюшмаган ёшлар иштирокида спортнинг стол тениси, футбол, волейбол, шунингдек, миллий ўйинларимиздан арқон тортиш мусобоқаси, “Маҳалламиз келинлари” танлови, миллий ҳунармандчилик маҳсулотлари ҳамда ўзбек миллий таомлари кўргазмалари, ош танловлари ўтказилди.
Шунингдек, ОАВ вакиллари маҳалладаги “Зиё маскани” ҳамда янги Дорихона биносининг очилиш маросимида ҳам иштирок этдилар.
Тадбирдан сўнг журналистлар “Марғилон ҳунармандлари маҳсулотларининг экспорти: муаммо, ечим ва самара” мавзусида ташкил этилган Матбуот анжуманида ҳоким билан юзма-юз мулоқот олиб боришди. Анжуман давомида иштирокчилар мавзу юзасидан ўзларини қизиқтирган саволларга жавоблар олдилар.
Матбуот анжуманидан сўнг ОАВ ходимлари учун шаҳардаги Ёшлар кичик саноат зонасига пресс-тур ташкил этилди.
“Наврўз” МФЙ ҳудудида янги ташкил этилган ушбу зонада улкан бунёдкорлик ишлари амалга оширилди. Майдони 0,4 гектарни ташкил этадиган кичик саноат зонада 22 та лойиҳа жойлаштирилган. Лойиҳаларнинг тўлиқ ишга туширилиши натижасида 1100 дан ортиқишчи ўринлари яратилиб, 92,6 млрд. Сўмлик маҳсулотлар ишлаб чиқарилиши режалаштирилган.
Журналист ва блогерлар зонада янги фаолият бошлаган “Farg’ona twin shoes” пойабзал ва пойабзал таг қисмларини ишлаб чиқариш корхонасида олиб борилаётган иш жараёнларини кўздан кечиришди. Хусусий тадбиркор Дилмурод Ғофуров раҳбарлигидаги ушбу кичик корхонада ҳозирги кунда 50 нафар хотин-қизлар иш билан таъминланган. Яна 20 та қўшимча иш ўринлари мавжуд.