Shrift o'lchami Rang Rasm

“ЕТИМЛАРГА МЕҲР МАРҒИЛОН” гуруҳи кўмагида марғилонлик Озодбек ҳамда Муҳаббатхонларнинг никоҳ тўйлари ўтказиб берилди

×

 2022-03-26 11:44:53    255

PDF yuklash
Chop etish


Шукрки, юртимизда етимлар бошини силайдиган, уларга ота-оналари каби меҳр-мурувват кўрсата оладиган саховатпеша кишилар бор... Муҳаммадшокир Мирзахонов раҳбарлигидаги “ЕТИМЛАРГА МЕҲР МАРҒИЛОН” гуруҳи аъзолари ҳам ана шундай кемтик қалбларни тўлдиргувчи инсонлардан. 
Куни кеча муҳташам “Висол” тантаналар уйида гуруҳ вакиллари томонидан марғилонлик чин етим Озодбекнинг никоҳ тўйи ўтказиб берилди. 
Висол оқшомида шаҳар ҳокими Адҳам Зиявитдинов иштирок этиб икки ёшга бахту саодат тилади. 
Нозу-неъматларга тўла тўкин дастурхон атрофида жам бўлган меҳмонлар савобли ишга қўл урган гуруҳ аъозаларининг хайру саховатли тадбирлари бардавом бўлишини тилаб дуога қўл очдилар. 
- Ёлғиз онаман. Қизимни бўйи етган сари уни турмушга узатиш хавотири, тўйга кетадиган сарф-ҳаражатлар хаёли юрагимга қўрқув соларди. Минг шукур, “ЕТИМЛАРГА МЕҲР МАРҒИЛОН” гуруҳининг ташаббуси ва бошчилигида бугун нури дийдамнинг бахт тўйида ҳеч қандай ташвиш ва хавотирларсиз бахтиёр она бўлиб ўтирибман. Саховатпеша инсонларга минг раҳмат, дейди келиннинг онаси Муқаддамхон опа кўзида ёш билан.
Келин-куёв никоҳ тўйидан сўнг “ЕТИМЛАРГА МЕҲР МАРҒИЛОН” гуруҳи томонидан янгитдан қуриб берилган хонадонга янги ҳаёт бошлаш учун йўл олдилар.