Shrift o'lchami Rang Rasm

СОҒЛОМ ҲАЁТ САРИ БЕШ МИНГ ҚАДАМ!

×

 2022-02-19 09:43:22    200

PDF yuklash
Chop etish


Марғилон шаҳрида ёшларнинг маданият, спорт, санъат, ахборот технологиялари ва китобхонликка бўлган қизиқишни янада ошириш мақсадида 4 та сектор раҳбарлари иштирокида “Ватанимиз равнақи йўлида ёшлар бирлашайлик!” шиори остида ташкил этилган форум ''Соғлом ҳаёт сари беш минг қадам'' спорт тадбири билан бошланди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6099-сонли Фармони ҳамда вилоят Ҳокимлик соатида берилган топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида ўтказилган ушбу тадбирда шаҳардаги ташкилот ва муассасалар раҳбар ходимлари ва кўнгиллилар ''Ижодкорлар боғи'' майдонида оммавий бадантарбия машғулотлари ҳам бажардилар.