Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Транспорт ва молия соҳаларидаги айрим ҳуқуқбузарликларни содир этганлик учун маъмурий жазолар либераллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди
2022-01-27 16:43:52 230
Жиноят ишлари бўйича Марғилон шаҳар судининг раиси М.Марахимов ва шаҳар судининг судьяси Ш.Каримов томонидан
Марғилон шаҳар Ички ишлар бўлими ЙҲХБ ходимлари иштирокида давра суҳбати ўтказилди ва унда “Транспорт ва молия соҳаларидаги айрим ҳуқуқбузарликларни содир этганлик учун маъмурий жазолар либераллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги Қонуннинг моҳияти ва аҳамияти кенг ёритилди.
Шаҳар судининг раиси М.Марахимов ва шаҳар судининг судьяси Ш.Каримов давра суҳбатида иштирокчиларга янги ўзгартиришларни тушунтириб ўтди:
Жумладан:
1. Ҳайдовчилар транспортни бошқаришда телефондан қулоқчинлар орқали ва қўлларини ишлатмасдан гаплашиш имконини берадиган ускуналар орқали фойдаланиши мумкин.
2. Ҳайдовчилар белгиланган тезликни ошириб юборганида қайд этилган тезликдан 5 km/soat чегириб ташлаб жазо қўлланилади.
3. Ҳайдовчи ёнида ёки ID-картаси бўлганида транспортни бошқариш, рўйхатдан ўтказганликка оид ҳужжатларни, ишончномани, суғуртани ёнида олиб юриши талаб этилмайди. (мазкур тартиб 2022-йил 1-мартдан кучга киради).
4. Шунингдек, транспорт салонининг олд қисмига монитор (displey) ўрнатганлик учун жавобгарлик бекор қилинди.
5. Валюталарни ноқонуний олганлик учун жарима миқдори БҲМнинг 10 бараваридан 20 бараваригача этиб белгиланди (илгари қатъий БҲМнинг 20 баравари эди).
Автомабилда йўловчиларни лицензиясиз ташиганлик учун фуқароларга жарима БҲМнинг 30 баравари этиб белгиланди (илгари БҲМнинг 20 бараваридан 100 бараваригача эди).
Марахимов Музаффаржон
Мирзарахмонович,
Жиноят ишлари бўйича
Марғилон шаҳар судининг
Раиси