Shrift o'lchami Rang Rasm

Халқ депутатлари Марғилон шаҳар Кенгашининг қирқ еттинчи сессияси бўлиб ўтди

×

 2022-01-27 08:30:06    245

PDF yuklash
Chop etish


Унда халқ депутатлари шаҳар Кенгаши депутатлари, сектор раҳбарлари, шаҳар ҳокимининг ўринбосарлари, ташкилот раҳбарлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди. 
Сессияни Халқ депутатлари шаҳар Кенгаши раиси А.Зиявитдинов олиб борди. Кун тартибида қуйидаги масалаларни кўриб чиқилди:
1. Шаҳар ҳудудни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар ва ҳудуддаги ташкилотлар раҳбарларининг фаолияти, мурожаатлар билан ишлаш ҳолати юзасидан шаҳарда 2021 йилда амалга оширилган ишлар ҳамда 2022 йилда кўриладиган чора-тадбирлар, шунингдек, шаҳарда жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш аҳволи, жумладан аҳоли мурожаатларида кўтарилаётган масалаларни хал этиш бўйича амалга оширилаётган ишлар. 
2. Шаҳарда қонунчилик ҳолати ва жиноятчиликка қарши кураш борасида 2021 йилда амалга оширилган ишлар ва 2022 йилда кўриладиган чора-тадбирлар.  

3. Шаҳарда давлат органлари ва ташкилотларида норма ижодкорлиги ҳамда ҳуқуқни қўллаш амалиёти юзасидан Адлия органлари томонидан амалга оширилаётган ишлар ҳамда келгусида кўриладиган чора-тадбирлар.
4. Шаҳар судлар раислари томонидан суднинг фуқаролар ҳуқуқлари ва эркинликларини, шуниндек, корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг ҳуқуқлари ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларини суд йўли билан ҳимоя қилиш борасида 2021 йил йиллда амалга оширилган ишлар.
5. Халқ депутатлари шаҳар Кенгашининг 2022 йил биринчи ярим йиллик иш режасини тасдиқлаш.
Юқоридаги масалалар юзасидан шаҳар Халқ қабулхонаси мудири З.Хомидов, шаҳар прокурори ўринбосари Ш.Қундузов, шаҳар Адлия бўлими бошлиғи М.Хайдаров, Жиноят ишлари бўйича Марғилон шаҳар судининг раиси М.Марахимов, Фуқаролик ишлари бўйича Марғилон туманлараро суди раиси С.Акбаров, Марғилон туманлараро иқтисодий суди раиси А.Акбаров ҳамда Халқ депутатлари Марғилон шаҳар Кенгаши “Регламент ва депутатлик масалалари доимий комиссияси” раиси М.Мирзаевларнинг ахборотлари тингланди. 
Сессия якунида кун тартибидаги масалалар юзасидан тегишли қарор қабул қилинди.