Shrift o'lchami Rang Rasm

Аҳолининг кам таъминланган қатламларига ажратилган моддий ёрдам ҳамда Президент табриги ўз эгаларига етказилмоқда

×

 2021-12-28 11:17:36    243

PDF yuklash
Chop etish


Давлатимиз раҳбарининг 2021 йил 21 декабрдаги “Аҳолининг кам таъминланган қатламларини қўллаб-қувватлаш ва ижтимоий ҳимоясини янада кучайтиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ги қарори кам таъминланган, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларнинг турмуш даражасини янада яхшилашда муҳим аҳамият касб этмоқда.

Мазкур ҳужжатга кўра, Марғилон шаҳридаги «Темир дафтар» рўйҳатида бўлган 18 ёшга тўлмаган фарзандлари бор боқувчисини йўқотганлик пенсияси ёки нафақасини олувчи ва 18 ёшгача болалар учун ногиронлик нафақасини олувчи 2858 та оилаларга 800 минг сўмдан бир марталик моддий ёрдам кўрсатилмоқда.

Юртимизда инсон қадри ҳар нарсадан устун эканлигини намоён этувчи ушбу қарор ижросини таъминлаш мақсадида, Марғилон шаҳар ҳокими Адҳам Зиявитдинов бошчилигида ишчи гуруҳ вакиллари аҳоли хонадонларида бўлиб бир марталик моддий ёрдам пуллари ҳамда Президент табригини ўз эгалаларига етказмоқдалар.

Хусусан 1-сектор раҳбари шаҳардаги “Милтиқсоз” маҳалласида истиқомат қилаётган эҳтиёжманд оилалар хонадонида бўлди.

- Янги йил байрами арафасида биз учун кутилмаган совға бўлди, -дейди шу маҳалла яшовчи Эргашали Қосимов. – Байрамга дастурхонини ёзишга қўлимиз бироз калталик қилиб турганди, ўзим 1-гуруҳ ногирониман. Мана энди Янги йилни фарзанду набиралар билан тўкин дастурхон атрофида кутиб оламиз.

Аҳолининг кам таъминланган қатламларини қўллаб-қувватлашга оид тадбирлар барча ҳудудларида давом этмоқда.