Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
“Судлар тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг қонуни ҳақида биласизми?
2021-11-30 10:18:27 234
Ўзбекистон Республикасида суд тизими ривожаниши тарихига назар ташласак, 1993 йил 2 сентябрда “Судлар тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуни қабул қилинган. Мазкур қонун билан судлар фаолитяи тартибга солинган (Конституциявий суд бундан мустасно). 2000 йил 14 декабрда “Судлар тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуни янги таҳрирда қабул қилинган.
Ижтимоий муносабатлар, суд-ҳуқуқ ислоҳатлари ривожланган сари янги қонун нормасини қабул қилишга эхтиёж сезилади. 2021 йил 28 июль куни “Судлар тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуни қабул қилинди. Мазкур қонун қабул қилинганлиги муносабати билан 1993 йил 2 сентябрда “Судлар тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуни ҳамда 2000 йил 14 декабрда “Судлар тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуни янги таҳрири ўз кучини йўқотган деб топилди.
2021 йил 28 июль куни “Судлар тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуни олдин қабул қилинган “Судлар тўғрисида”ги қонунлардан фарқи нимада.
Янги қабул қилинган “Судлар тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуни билан судья лавозимида бўлишнинг энг юқори ёши белгиланди. Олий суд судьяси лавозимида бўлишнинг энг юқори ёши
70 ёшни, бошқа судлар судьялари учун – 65 ёшни ташкил этиши кўрсатилди.
Судьяларнинг лавозимда бўлиш муддатлари кўрсатилди. Унга кўра, судья биринчи марта 5 йиллик муддатга, навбатдаги 10 йиллик муддатга ва лавозимда бўлишнинг муддатсиз даврига белгиланган тартибда сайланади ёки тайинланади.
Халқ маслахатчиси бўлишга қўйиладиган талаб белгиланди.
35 ёшдан кичик бўлмаган, фуқароларнинг яшаш ёки иш жойидаги йиғилишида очиқ овоз бериш йўли билан икки ярим йил муддатга сайланган Ўзбекистон фуқароси халқ маслаҳатчиси бўлиши мумкинлиги кўрсатилди.
Янги қабул қилинган қонун билан судьяларнинг ижтимоий ҳимояси билан боғлиқ нормалар киритилди, ҳеч ким суд қарорига асосланмаган ҳолда қамоққа олиниши мумкин эмаслиги, одил судловни амалга оширишда ҳар бир кишига малакали юридик ёрдам олиш ҳуқуқи кафолатланди.
Р.Қосимов,
Фарғона вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судьяси
С.Сабиров,
Судья катта ёрдамчиси