Shrift o'lchami Rang Rasm

Марғилон шаҳридаги Қурилиш соҳаси малакали мутахассисларни тайёрлаш марказининг 213 нафар битирувчиларига сертификатлар топширилди

×

 2021-11-06 08:26:46    215

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон Республикаси Мудофаа Вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳамда Қурилиш вазирлиги ҳамкорлигида ташкил этилган, вилоят миқёсида ягона бўлган Қурилиш соҳаси малакали мутахассисларни тайёрлаш марказида 3 ойлик ўқув курсларида малакали мутахассислардан таълим олган 213 нафар битирувчиларга тантанали сертификат топшириш маросими бўлиб ўтди.
Маросимда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг маслаҳатчиси Меҳриддин Ҳайриддинов, Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг биринчи ўринбосари Эркин Муҳиддинов, вилоят Бандлик бош бошқармаси бошлиғи Юнусали Қўчқоров, вилоят ҳокими ўринбосари Б.Холиқов, шаҳар ҳокими Адҳам Зиявитдинов ҳамда вилоят Қурилиш соҳаси малакали мутахассислар тайёрлаш маркази раҳбари Бахтиёр Худойбердиелар иштирок этиб, мутахассисликка эга бўлган ёшларга келгуси иш фаолиятларида зафарлар тиладилар.
Ўтган вақт мобайнида марказни тамомлаган 191 нафар битирувчилар орасидан ҳозирги кунда хорижий мамлакатларда ўз йўналиши бўйича иш билан банд бўлиб оиласига даромад келтираётганлар кам эмас.
Эндиликда мазкур марказнинг янги битирувчилари ҳам хорижий давлатларга давлат томонидан юборилиб, ўз соҳалари бўйича фаолият олиб боришлари  мумкин бўлади.
Тадбир давомида шаҳардаги 8-сонли болалар Мусиқа ва санъат мактабининг иқтидорли ўқувчилари томонидан ижро этилган дилтортар куй ва қўшиқлар, дилрабо рақслар гулдастаси йиғилганлар кўнглига хушнудлик улашди.