Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
“Миллий либослар- маънавият кўзгуси”
2021-10-15 16:06:53 271
Марғилон шаҳридаги Хунармандлар марказида “Миллий либослар- маънавият кўзгуси” мавзусида миллий либослар намойиши бўлиб ўтди.
Тадбирда шаҳар хокими А.Зиявитдинов, шаҳар хокими ўринбосари, Маҳалла ва оилани қуллаб қувватлаш бўлими бошлиғи А.Рахмонов, шаҳар хокимининг хотин қизлар бўйича маслаҳатчиси, Маҳалла ва оилани қуллаб қувватлаш бўлими бошлиғининг биринчи ўринбосари Г.Журабоева, шаҳар отинойиси Р.Исахонова, “Буважонлар мактаби” ўринбосари Х.Сотволдиевалар иштирок этишди.
Тадбир давомида “Gold silk brendi” дизайнери Мастона Ашуралиева ва “Afsona stil” дизайнери Мафтуна Махмудовалар томонидан Марғилон ҳунармандлари томонидан ишлаб чиқарилган адрас ва атлас матоларидан яратилган миллий либослар намойиши тақдим этилди.
Шунингдек, шаҳар Халқ таълими бўлимига қарашли умумтаълим мактабларининг аълочи, намунали ва фаол қизлари “Халқаро қизлар куни” муносабати билан шаҳар миқёсидаги ўтказилган тадбирларда фаол иштирок этганлиги учун шаҳар хокимлигининг Фаҳрий ёрлиғи ва эсталик совғаси билан тақдирланди.