Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Олтинчи чақириқ халқ депутатлари Марғилон шаҳар Кенгашининг навбатдаги қирқ биринчи сессияси бўлиб ўтди
2021-10-12 15:06:03 329
Унда шаҳар ҳокимининг тегишли ўринбосарлари, сектор раҳбарлари, кун тартибига киритилган масалага алоқадор давлат ва жамоат ташкилотлари раҳбарлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.
Сессия ишига Халқ депутатлари шаҳар кенгаши депутати Осимхон Аҳматшоев раислик қилди ва олиб борди.
Сессия кун тартибига қуйидаги масалалар қўйилди:
1. Марғилон шаҳрида 2021-йил “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили” Давлат дастурининг 2021-йил 9 ой якуни давомида амалга оширилган ишлар.
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020-йи 30 июнь кунги “Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсатини ижросини тубдан ислоҳ қилиш ва янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-6017-сонли фармон ижроси таҳлили.
3. Марғилон шаҳрида ижтимоий оғир ҳудуд деб аниқланган Қашқар¸ Надирмад¸ Наврўз¸ Турон¸ ва Тошлоқтепа¸ маҳалла фуқаролар йиғинларининг аҳоли пунктларини меъморий қиёфасини янгилаш ҳудудларни комплекс ривожлантириш йўл транспорт инфратузилмаси¸ мухандислик коммуникация тармоқларини ва ижтимоий соҳа объектларини барпо этиш бўйича 2021-йил 9-ой давомида амалга оширилган ишлар.
4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021-йил 2-апрелдаги “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла“ дастурини амалга ошириш бўйича қўшимча чора тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-5048-сонли қарори ижроси бўйича Марғилон шаҳрида олиб борилган амалий ишлар.
5. Маҳаллий бюджетнинг 2021 йил 3-чорак ижроси.
6. Марғилон шаҳар Давлат хизматлари марказининг 2021-йил 9 ойи давомида фаолият тўғрисида.
7. Марғилон шаҳрида “Аёллар дафтари”га киритилиб, ҳозирги кунда 4 та сектор томонидан ўрганиш натижасида моддий аҳволи яхшиланган, иш билан таъминланган хотин-қизларни “Аёллар дафтари”дан чиқариш ишларини давом эттириш тўғрисида.
8. Марғилон шаҳар уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бўлимининг шаҳардаги кўп қаватли уй-жойларнинг қишки мавсумга тайёргарлиги ҳамда газ, сув, электр билан таъминланганлиги юзасидан олиб борилган ҳаракатлар.
9. Халқ депутатлари шаҳар Кенгашининг намунавий регламент ҳамда Халқ депутатлари шаҳар Кенгашининг доимий комиссиялари тўғрисидаги намунавий низомни тасдиқлаш.
10. Шаҳар судлар раислари томонидан суднинг фуқаролар ҳуқуқлари ва эркинликларини, шуниндек, корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг ҳуқуқлари ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларини суд йўли билан ҳимоя қилиш борасида 2021 йилнинг 9-ойида амалга оширилган ишлар ҳамда бу борада жорий йил якунига қадар кўриладиган чора-тадбирлар ва эришиладиган натижалар.
Мазкур масалалар юзасидан шаҳар ҳокими ўринбосарлари Т.Бекназаров, Б.Бозоров, шаҳар Молия бўлими бошлиғи А.Мастонов, Давлат хизматлари агентлиги мутахассиси Р.Дадабоев, шаҳар Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғининг биринчи ўринбосари Г.Жўрабоева, Марғилон шаҳар уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бўлими бошлиғи А.Мадвалиевларнинг ҳисоботлари тингланди.
Қизғин баҳс ва музокараларга бой ўтган сессия якунида
кун тартибидаги масалалар юзасидан тегишли қарор қабул қилинди.