Shrift o'lchami Rang Rasm

МАРҒИЛОНЛИК АБИДОВЛАР ОИЛАСИ УЙЛИ БЎЛДИ

×

 2021-10-09 11:45:17    332

PDF yuklash
Chop etish


Марғилон шаҳар Ободонлаштириш бўлимида ишчи вазифасида меҳнат қилиб келаётган фуқаро Рихсихон Абидова Марғилон шаҳар “Ипакчи” маҳалла фуқаролар йиғини “Байрам” кўчасида жойлашган давлат тасарруфидаги 1 хонали (барак) уйда истиқомат қилиб келаётган эди.
Хонадон 1 хонали бўлганлиги сабабли Р.Абидованинг 3 нафар вояга етган ўғил фарзандлари шаҳардаги Меҳрибонлик уйида вақтинча яшаб туришга мажбур эдилар. 
Фуқаро Р.Абидованинг шаҳар ҳокими қабулига келиб уй-жой масаласида қилган мурожаати оилавий яшаш шароитидан келиб чиққан ҳолда ўринли деб топилиб, Марғилон шаҳар ҳокимлиги томонидан ушбу оилага шаҳардаги “Истиқлол” маҳалласида жойлашган кўп қаватли уйнинг давлат тасарруфидаги 2 хонали хонадони яшаш учун бириктириб берилди.

Марғилон шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати