Shrift o'lchami Rang Rasm

КЕКСАЛАРИ ЭЪЗОЗЛАНГАН ЮРТ

×

 2021-10-07 17:18:03    270

PDF yuklash
Chop etish


“Кексаларни эъзозлаш, уларга ҳурмат-эҳтиром кўрсатиш – халқимизга хос эзгу фазилат”деган бош эзғу ғояни ўзида мужассам этган “Кексалар ҳафталиги” доирасида Марғилон шаҳар ҳокимлиги ҳамда шаҳар Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими ташаббуси билан Мусиқали мақом театрида маданий-маърифий тадбир ўтказилди.
Тадбир аввалида шаҳар ҳокими Адҳам Зиявитдинов сўз олиб ёши улуғ инсонларнинг бой ҳаётий тажрибаси ва ибратли фаолияти ёш авлод тарбиясида муҳим аҳамият касб этишини алоҳида эътироф этиб, ҳафталик доирасида шаҳардаги маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилиб келаётган нуронийларнинг ҳолидан хабар олиш, уларни маънавий ва жисмоний қўллаб-қувватлаш, ҳурмат-эҳтиром кўрсатиш борасида амалга оширилган ишлар хусусида тўхталиб ўтди. 
Шундан сўнг шаҳарни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришда қўшган муносиб ҳиссалари, узоқ йиллик самарали меҳнатлари ҳамда “Кексалар ҳафталиги” доирасида ўтказилган маданий-маърифий тадбирларда фаол иштироки учун бир гуруҳ фахрий нуронийларимиз шаҳар ҳокимлигининг фахрий ёрлиқ ҳамда эсдалик совғалари билан тақдиланди.
Тадбир давомида таниқли сўз усталарининг ичакузди ҳангомлари, соҳирнафас санъаткорларнинг дилрабо куй ва қўшиқлари йиғилганлар кўнглига хушнудлик улашди. 
“Бундай тинч-тотув кунларга етказганига шукроналар айтамиз. Осмонимиз мусаффо, юртимиз тинч, фарзандларимиз доимо бахтли саодатли бўлишсин. Биз кекса авлод вакилларига кўрсатилаётган ғамхўрликдан беҳад мамнунмиз”, -дея нуронийларимиз дуога қўл очдилар.