Shrift o'lchami Rang Rasm

Олтинчи чақириқ халқ депутатлари Марғилон шаҳар Кенгашининг навбатдаги ўттиз тўққизинчи сессияси бўлиб ўтди

×

 2021-09-08 19:42:33    277

PDF yuklash
Chop etish


Унда шаҳар ҳокимининг тегишли ўринбосарлари,  сектор раҳбарлари, кун тартибига киритилган масалага алоқадор давлат ва жамоат ташкилотлари раҳбарлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Сессия ишига халқ депутатлари шаҳар Кенгаши раиси А.Зиявитдинов раислик қилди.

Cессия кун тартибига киритилган - Марғилон шаҳар ҳудудида Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи участка сайлов комиссиялари аъзолигига номзодларни 11-Фарғона округ сайлов комиссиясига тасдиқлаш учун тавсия этиш бўйича 11-Фарғона округ сайлов комиссияси аъзоси Марьям Юлдашеванинг ахбороти тингланди.

Сессия давомида кун тартибидаги масала бўйича шаҳар Кенгаши  депутатлари Т.Нишонов ва Ғ.Мадумаровлар музокара  учун сўз олдилар.     

Қизғин баҳс ва музокараларга бой тарзда ўтган сессия якунида кун тартибидаги масала юзасидан  тегишли қарор қабул  қилинди.