Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
БИРИНЧИ ҚЎНҒИРОҚ САДОЛАРИ ЖАРАНГ СОЧДИ!
2021-09-06 13:03:46 313
Эрта тонгдан шаҳримиз кўчалари юз-кўзларида қувонч билан мактаб сари ошиқаётган жажжи ўғил-қизлар, ўқувчи ёшлар билан гавжум.
Ёзги таътил вақтида сокинлик ҳукмронлик қилган таълим даргоҳлари яна ўқувчиларнинг шодон ва бахтиёр кулгулари билан тўлди.
Бутун республикамизда бўлгани каби шаҳримиздаги умумтаълим мактабларида ҳам “Биринчи қўнғироқ” тадбирлари “Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик!” шиори остида ташкил этилди. Хусусан, шаҳардаги 18-умумий ўрта таълим мактабида ташкил этилган байрам тадбирида шаҳар ҳокими иштирок этиб, ўқувчи ёшларга янги ўқув йилида улкан зафарлар тилади.
Бу йил шаҳардаги мактабларнинг 1-синфига 3600 га яқин бола қадам қўйган бўлиб, уларга ўқув қуроллари, мактаб сумкаси, дарсликлар мажмуасидан иборат Президент совғалари топширилди.
- Бугун эрта тонгдан мактаб томон ошиқар эканмиз, қалбимизда ўқувчилар каби ҳаяжон бор. Ўз фарзандини узоқ вақт кўрмаган она каби уларни соғиндик. Янги ўқув йилининг анъанавий тарзда бошлангани ҳам бизни қувонтирди. Бутун ўқув йили бугунги кун каби шодликларга бой тарзда ўтсин, - дейди 18 –умумтаълим мактаби ўқитувчиси Дилрабохон Усмонова. Маълумки, 2020-2021 ўқув йили мактабларда пандемия муносабати билан гибрид (аралаш) таълим тарзида олиб борилди. Янги ўқув йилини қандай тартибда бошлаш, ота-оналарнинг хоҳиш-истакларини билиш мақсадида вазирлик томонидан сўровномалар ўтказилда. Унда 10 минг 12 та мактаб ва 5 миллион нафардан зиёд юртдошларимиз иштирок этди. Ушбу сўров натижаларга кўра, 94,6 фоиз иштирокчи анъанавий дарсларни танлаган бўлса, 5,4 фоиз сўровнома иштирокчилари масофавий таълимни афзал санаган. Шуларни инобатга олган ҳолда, мактабларда янги ўқув йили тўлиқ анъанавий шаклда бошланди. Фарруҳ МАДРАҲИМОВ,Шаҳар Халқ таълими бўлими мутахассиси