Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Марғилон шаҳрида айрим аҳоли қатламларига 500 минг сўмдан бир марталик ёрдам пуллари тарқатилмоқда
2021-08-23 15:32:14 298
Давлатимиз раҳбари томонидан жорий йилнинг 30 июль куни “Кам таъминланган ва ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар фарзандларини қўллаб–қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори қабул қилинган эди.
Унга кўра, шу кунларда Марғилон шаҳрида ҳам моддий ёрдам ва кўмакка муҳтож 714 та оилаларнинг фарзандларини кийим-бош тўпламлари, мактаб формаси ва ўқув қуроллари билан таъминлаш харажатларни бюджет маблағлари ҳисобидан қоплаш мақсадида “Темир дафтар”га киритилган оилаларнинг 18 ёшгача бўлган ҳар бир фарзанди учун, шунингдек, боқувчисини йўқотганлик пенсияси ёки нафақаси олувчи оилаларнинг 18 ёшга тўлмаган фарзандларига, ногиронлиги бўлган 18 ёшга тўлмаган болаларга 500 минг сўмдан (умумий ҳисобда 683 миллион сўм) бир марталик моддий ёрдам пули берилмоқда.
- Янги ўқув йили яқинлашгани сари фарзандларим учун мактаб формаси ва бошқа ҳаражатларини олиб бериш ташвиши тушаётган эди, -дейди ''Йўрмадўз'' маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи Дилоромхон Ҳошимова. -Давлатимиз раҳбарига минг раҳмат, мана бугун эҳтиёжимиз учун етарли бўлган маблағни қўлимга олдим. Энди болажонларимни бир суюнтириб бозорга олиб тушаман.