Shrift o'lchami Rang Rasm

Қутлуғ тўйга тўёна

×

 2021-08-17 19:34:54    245

PDF yuklash
Chop etish


Марғилон шаҳрида  Мустақиллигимизнинг 30 йиллик тўйига муносиб туҳфа сифатида 30 та оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари очилиши режалаштирилган.
Хусусан бугун ҳам рус ва инглиз тиллари, шунингдек,  ментал арифметикани чуқур ўргатишга ихтисослаштирилган ''Зиннура'' ҳамда ''Кичкинтойлар саройи'' номли навбатдаги оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари фаолият бошлади.
Шу муносабат билан ташкил этилган тадбирда шаҳар ҳокими Адҳам Зиявитдинов, сектор раҳбарлари, шаҳар Мактабгача таълим бўлими мудири Х.Қурбонова ҳамда бир гуруҳ нуронийлар иштирок этдилар. 
Хусусий тадбиркорлар Манзура ва Машҳура Эгамбердиевалар ташаббуси билан ташкил этилган ушбу таълим масканларининг очилиши ҳисобига 8 нафар хотин-қизлар бандлиги таъминланиб, 50 нафар болажонларнинг сифатли таълим-тарбия олиши учун шароит яратилди.
Марғилон шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати