Shrift o'lchami Rang Rasm

Марғилон шаҳрида Мустақиллигимизнинг 30 йиллик тўйига муносиб туҳфа сифатида ''Жажживойлар салтанати'' ва ''Қувноқ болалар'' номли оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари фаолият бошлади

×

 2021-08-16 14:09:27    241

PDF yuklash
Chop etish


Хусусий тадбиркорлар Хислатхон Қурбонова ҳамда Шоирахон Махсудовалар ташаббуси билан ташкил этилган ушбу таълим ташкилотларининг тантанали очилиш маросимида шаҳар ҳокими, сектор раҳбарлари, Мактабгача таълим бўлими мудири Ҳ. Қурбанова ҳамда бир гурух нуронийлар иштирок этдилар.
Тадбирда сўз олган  меҳмонлар томонидан мазкур ташкилотда болажонларга ўз она тилларидан ташқари рус ва инглиз тиллари ҳам чуқурлаштирилган тартибда ўргатилиши алоҳида эътироф этилди.
Маросим давомида болажонлар ижросидаги куй ва қўшиқлар жаранги йиғилганларга кўнглига хушнудлик улашди.
Шунингдек, муассаса очилишида жам бўлган маҳалла фуқароларига шаҳар Мактабгача таълим бўлими томонидан оилавий ҳамда давлат-хусусий шериклик асосида мактабгача таълим ташкилоти ташкил этишнинг афзалликлари, бу борада давлат томонидан кўрсатиладиган ёрдам ҳамда бериладиган имтиёзлар хусусида батафсил маълумот берилди.