Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
ҲУНАРМАНДЛАР ШАҲРИ МАРҒИЛОН – ЮКСАЛИШ ЙЎЛИДА
2021-07-23 18:49:41 273
Марғилон шаҳар “Орол бўйи” маҳалла фуқаролар йиғини 1994 йилда ташкил топган. Ҳозирги кунда ушбу маҳаллада 5000 нафардан зиёд аҳоли истиқомат қилиб келади.
Мазкур маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида 155 та тадбиркорлик субъекти мавжуд бўлиб, аҳолининг асосий қисми косибчилик, чеварчилик, нонвойчилик каби ҳунармандчиликнинг бошқа турлари билан шуғулланади.
Маҳалла аҳолиси асосан чарм пойабзал маҳсулотлари ишлаб чиқариш борасида уста-ҳунармандлардан. Битта косиб ўз цехида энг камида 8 нафардан 60 нафаргача фуқароларни иш билан таъминлаб келмоқда. Омади гапни айтганда, бир кунда 15 минг жуфт, бир ойда эса 390 минг жуфт қиймати 9,7 млрд сўмлик болалар ва ўсмирлар оёқ кийимлари ишлаб чиқарилаётган ушбу косибчилик цехларида айни кунда 1050 нафарга яқин “Темир дафтар”, “Ёшлар дафтари” ҳамда “Аёллар дафтар”ларида рўйҳатда турувчи фуқароларнинг бандлиги таъминланган.
Муҳтарам Президентимизнинг топшириқ ва кўрсатмаларига асосан ҳозирги кунда мазкур маҳалла фуқаролар йиғинида ҳунармандлар уйлари ва косибчилик марказининг қурилиш ишлари қизғин олиб борилаяпти.
Хусусан, косибчиликни янада ривожлантиришга ихтисослашган “Showroom” номли ўқув маркази шулар жумласидандир. Ушбу марказнинг қурилиш ишларига 1,5 миллиард маблағ ажратилган.
Ўқув маркази биносига қурилиш ишлари якунига етганидан сўнг умумий ҳисобда 230 миллион сўмлик дастгоҳ ва жиҳозлар ўрнатилиши режалаштирилган бўлиб бугунги кунгача ушбу маҳсулотларнинг 65 фоизи олиб келинди. Марказнинг ишга туширилиши натижасида эса ҳар 3 ойда 60 нафар ёшлар уста-ҳунармандлардан косибчилик сирларини пухта ўрганиб якка тартибда ўз иш фаолиятларини бошлашлари мумкин бўлади.
Бир сўз билан айтганда, миришкор тадбиркору ҳунармандлари билан юксалиш йўлида илдам одимлаб бораётган қадимий ва ҳамиша навқирон Марғилон шаҳрида ҳунармандчиликнинг у ёки бу туридан хабари бўлмаган инсон йўқ. Халқининг дастурхонидаги тўкинлик ва барака шундан бўлса керак...
Абдубанноб МАНСУРОВ,
Марғилон шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати раҳбари