Shrift o'lchami Rang Rasm

Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгаши туризм вазирлари Марғилон шаҳридаги Ҳунармандлар марказига ташриф буюришди

×

 2021-06-23 19:53:30    310

PDF yuklash
Chop etish


Шу йилнинг 24 июнь куни Қўқон шаҳрида бўлиб ўтадиган Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгаши туризм вазирларининг 6-йиғилишига дунёнинг Туркия, Қирғизистон, Қозоғистон, Озарбайжон каби мамлакатларидан ташриф буюрган делегация аъзолари Марғилон шаҳридаги Ҳунармандлар марказида бўлиб, миллий ҳунармандчилик маҳсулотлари намуналари  билан яқиндан танишдилар.

Меҳмонларни вилоят ҳокими Хайрулло Бозаров ҳамда ҳокимлик вакиллари қарши олдилар.

Хусусий тадбиркор Иброҳимжон Султонов ташаббуси билан давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилган мазкур марказнинг фойдаланишга топширилиши натижасида бу ерда 600 нафар уста фаолият бошлаган.  200 дан ортиқ турдаги атлас ва адрас тўқиш, гиламчилик, маиший хизмат, тикувчилик, ҳунармандчилик маҳсулотлари ишлаб чиқариш йўлга қўйилган. Улар томонидан 2 мингга яқин хотин-қиз, ёшлар ишга жалб этилди.

Марказда ҳунармандлар томонидан олиб борилаётган атлас ва адрас тўқиш жараёнлари ва абрбанд чизуви ишлари ажуман иштирокчиларида катта таассурот қолдирди.