Shrift o'lchami Rang Rasm

Марғилон шаҳрида “Ёшлар ойлиги” дастури доирасида шаҳардаги уюшмаган ёшлар иштирокида “Ҳоким ва ёшлар” учрашуви ташкил этилди.

×

 2021-06-08 15:27:10    291

PDF yuklash
Chop etish


Учрашув аввалида шаҳар раҳбари ёшлар билан ишлашни самарали ташкил этишда маданият, санъат, спорт, ахборот технологияларининг ўрни, уларни китоб ўқишга қизиқишини ошириш бўйича бугунги кунда яратилаётган кенг имкониятлар, шарт-шароитлар тўғрисида гапириб ўтди.

Шундан сўнг, шаҳар ҳокими ёшлар билан очиқ мулоқотга киришди.

Йигит-қизлар ўзларининг ёшларга оид давлат сиёсатини амалга ошириш борасидаги таклиф ва саволларини билдириб ўтишди ва масъуллар томонидан уларнинг барча билдирган савол ва таклифларига жавоб берилиб, амалий ва ижобий натижалар кўрилиши бўйича режалар тузилди.

Очиқ ва самимий руҳда ўтган учрашувда ёшларга тааллуқли барча долзарб масалалар кенг ва тўлақонли қамраб олинди.

Марғилон шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати